Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Ҳужжатга мувофиқ, Бош прокуратура ҳузурида Aгрoсаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси;

2018 йил 1 июлдан Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича марказ негизида лойиҳалар, жумладан, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш учун масъул бўлган Aгрoсаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилади.

2018 йил 1 августдан қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси;

Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси;

Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси;

«Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси;

«Ўздавуруғназоратмарказ» қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тугатилади.

Ғўза уруғчилиги республика маркази ва Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика маркази негизида, уруғликлар, жумладан, пахта ва бошоқли дон экинлари уруғларини тайёрлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг ягона ва замонавий тизимини шакллантириш учун масъул бўлган Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази;

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази негизида Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилади.

Марказ мамлакатнинг илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан аграр фан соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириб боради.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш, инновация технологияларини жорий қилиш ва ходимларни рағбатлантириш жамғармаси негизида:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси;

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди