2018 йилги Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа маросими Sport-TV орқали жонли эфирда намойиш этилди.
Қуръага кўра, Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида Самарқанднинг «Шердор» клубини қабул қиладиган бўлди. «Пахтакор» эса ПРО-лиганинг янги вакили бўлган «Ифтихор» меҳмони бўлади. «Бунёдкор» ўз уйида Сергей Лушчан бошчилигидаги «Сўғдиёна»ни қабул қилади. Суперлига қатнашчилари «Қўқон-1912» билан «Нефтчи», АГМК эса «Насаф» билан мазкур босқичда дуч келди.
1/8 финал жуфтликлари:
- «Қўқон-1912» — «Нефтчи»
- «Динамо» — «Қизилқум»
- «Машъал» — «Сурхон»
- «Локомотив» — «Шердор»
- «Бунёдкор» — «Сўғдиёна»
- АГМК — «Насаф»
- «Орол» — «Андижон»
- «Ифтихор» — «Пахтакор»
Изоҳ (0)