Россия ҳарбийлари Суриянинг Дума шаҳрида кимёвий қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланган моддалар омборини топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, тиодигликоль, диэтаноламин сингари моддалар аниқланган. Улар олтингугуртли ва азотли иприт олишда қўлланади.
Бундан ташқари, омбордан хлорли баллон топилди.
Таъкидланишича, омбор одамлар яшайдиган уйнинг ертўласида жойлашган эди. Лабораториядан шаҳарни эгаллаб турган террорчилар фойдалангани айтилмоқда.
Изоҳ (0)