Бугун 17 апрель куни Миллий матбуот марказида Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти фаоллари билан йиғилишда ижтимоий соҳа ходимларининг ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани, айрим жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилаётгани бўйича билдирган танқидий фикрларидан сўнг кўрилаётган чоралар мавзусида брифинг ўтказилади. Брифингда Президент матбуот котиби Комил Алламжонов нутқ сўзлайди.
Тадбир «O‘zbekiston 24» телеканали ва Президент Матбуот хизматининг Facebook’даги расмий саҳифасида жонли тарзда эфирга узатилади.
Изоҳ (0)