Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков марҳум акасининг йили муносабати билан Ўш шаҳрига йўл олди. Мамлакатнинг жанубий пойтахтига у оддий авиарейсда борди, деб хабар беради «Nur.kz».
Президентнинг бу парвози акс этган видео интернетда пайдо бўлди. Видеороликда машҳур қирғизистонлик телебошловчи Нурлан Майназаров йўловчиларга улар билан бирга давлат раҳбари учаётганини эълон қилади.
Президент матбуот хизматининг билдиришича, Жээнбеков оилавий ишлар (акасининг йили) туфайли Ўшга боргани боис оддий авиарейсдан фойдаланишга қарор қилган.
Изоҳ (0)