2018 йилнинг 26 март кунидан 13 апрель кунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Беларусь Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси университети Қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтида «Ички сув ҳавзаларида кичик ҳажмли моторли кемаларни бошқариш» мавзусида ташкил этилган ўқув курсида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ўқув курси давомида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Беларусь Республикасининг Кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тажрибасини ўрганиш билан бир қаторда, кичик ҳажмли кемаларни бошқариш бўйича билим ва кўникмаларини оширди.
Ўқув курси якунида эса вазирлик ходимлари кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи халқаро даражадаги гувоҳномага эга бўлди.
Изоҳ (0)