Абубакир Култураевич Уразов Ҳукумат қарори билан Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.
Маълумот учун, Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) тўғрисидаги низомга мувофиқ ЎзАнинг бош вазифаси ахборот тўплаш ва уларни оммавий ахборот воситаларига, давлат органларига, муассасаларга, корхоналарга ва ташкилотларга, жамоат бирлашмаларига, шунингдек, республикадаги ва унинг ташқарисидаги хусусий кишиларга етказиб беришдан иборат.
Изоҳ (0)