Қозоғистоннинг «Азия Авто» заводи 2019 йилда Ўзбекистонга автомобиллар етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания президенти Ерик Сагимбаев маълум қилди, дея хабар беради Spot.
Унинг айтишича, компания Ўзбекистонга олдин ҳам машиналар етказиб берган.
«Қирғизистон ва Ўзбекистонга синов тариқасида автомобиллар юборгандик. Биз шу тариқа бозор ва дилерларни ўрганамиз», — деди Сагимбаев.
Завод раҳбарига кўра, бу йил битта машина модели сертификатлаш учун Ўзбекистонга юборилади. Келгуси йил эса автомобиллар қўшни давлат бозорига киритилади.
Маълумот учун, «Азия Авто» Қозоғистондаги йирик автозавод бўлиб, корхонада Chevrolet, Kia, Skoda ва Lada автомобиллари йиғилади.
Изоҳ (0)