Рио-2016 Олимпиадаси совриндори, Жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги иккинчи жангини венгриялик Габор Горбисга қарши ўтказади, деб ёзади «Оламспорт».
Маълумот учун Габор бунгача проф рингда 34 та жанг ўтказган ва шуларнинг 24 тасида ғалаба қозонган (14 таси нокаут). 10 та жангда эса мағлубиятга учраган (4 таси нокаут). Шаҳрам эса профессионал боксдаги дебютини 10 март куни нишонлаган ва ўшанда рақибини бир неча сония ичида нокаутга учратганди.
21 апрель (Тошкент вақти билан 22 апрель куни тонгда) куни Ғиёсов иштирокида бўлиб ўтадиган жангга ҳам Бруклиндаги Kings Theatre аренаси мезбонлик қилади.
Изоҳ (0)