Аввал хабар берилганидек, бугун, 12 апрель санасида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларининг 6-турига якун ясалади. Кун тақвимидан 3 та учрашув ўрин олганди. Ҳозирга қадар улардан иккитаси ўз ниҳоясига етиб улгурди.
Олмалиқда мезбон АГМК жамоаси Қўқоннинг «Қўқон-1912» клубини қабул қилди. Учрашув томонларнинг 0:0 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди.
Турнинг яна бир учрашуви Тошкентда бўлиб ўтди. Унда мезбон «Пахтакор» Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилди. Курашларга бой ўтган ўйинда голлар иккала жамоанинг легионер ўйинчилари томонидан урилди. «Пахтакор» сафида Тиаго Безерра ҳамда Исмоил Гонсалвеш ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, «Қизилқум» аъзоси Неманья Йованович мезбонлар дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Беллашув 2:1 ҳисобида «шерлар» фойдасига ҳал бўлди.
Тиаго Безерра голи
Неманья Йованович голи
Исмоил Гонсалвеш голи
Айни дамда Фарғонада «Нефтчи» «Бухоро» клубини қабул қилмоқда.
Суперлига
6-тур беллашувлари
12 апрель, пайшанба
АГМК — «Қўқон-1912» 0:0
Огоҳлантиришлар: Шоҳназар Норбеков 24, Вадим Чемиртан 50, Лутфулла Тўраев 77.«Пахтакор» — «Қизилқум» 2:1
Голлар: 1:0 — 34 Тиаго Безерра. 1:1 — 62, пенальти Неманья Йованович. 2:1 — 76, пенальти Исмоил ГонсалвешОгоҳлантиришлар: Шерзод Аъзамов 61, Дилшод Раҳматуллаев 70, Эркин Жабборов 74.
Изоҳ (0)