АҚШ саккизта объектни Сурияда зарба бериш нишонлари сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда вазият билан таниш манбасига таяниб, CNBC телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Кўрсатилган нишонлар орасида Суриянинг икки аэродроми, кимёвий қурол ишлаб чиқаришга алоқаси бўлган битта тадқиқот маркази ва фабрика бор.
Нашр манбасининг маълум қилишича, Сурия қўмондонлиги АҚШ Россия объектларига зарба бермаслигини ҳисобга олиб, Сурия ҲҲК самолётларини Россия Ҳаво-космик кучлари жойлашган аэродромларга қайта тақсимламоқда.
Изоҳ (0)