БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Сурия атрофидаги вазият назоратдан чиқиши мумкинлигидан ташвишланмоқда. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати томонидан 11 апрель куни тарқатилган бош котиб баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Кеча (10 апрель, сешанба куни) Сурия Араб Республикасида кимёвий қуролнинг қўлланиши давом этаётганлиги юзасидан норозилик билдирдим. БМТ Хавфсизлик кенгашида жараённинг кечишини ҳам диққат билан кузатиб бораяпман, афсуски у мазкур масала бўйича келишувга эриша олмади», — дейди бутунжаҳон ташкилоти раҳбари.
«Бугун БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари бўлган бешта мамлакатнинг доимий вакилларига вазиятнинг назорат остидан чиқиб кетишига йўл қўймаслик заруратига урғу бердим», — дея таъкидлади Гутерриш.
Изоҳ (0)