Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 11 апрель санасида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларининг 6-турига старт берилди.

Фото: «Championat.asia»

Фото: «Championat.asia»

Кун тақвимидан учта учрашув ўрин олганди. Улардан иккитаси ўз ниҳоясига етди.

Жиззахда «Сўғдиёна» ҳамда Наманганнинг «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги учрашув мезбонларнинг иродали ғалабаси билан якунланди. «Навбаҳор» 2 та гол фарқи билан олдинда бориб, якунда ўз дарвозасидан 3 та олиб чиқди ва мағлуб бўлди. Шу тариқа яқинда бош мураббийликка тайинлаган Сергей Лушчаннинг «Сўғдиёна»даги дебюти омадли чиқди.

Иккинчи ўйин Тошкентда «Бунёдкор» ва Бекободнинг «Металлург» жамоалари ўртасида кечди. Беллашув тақдири иккинчи бўлимда ҳал этилди. Суперлига карвонбошиси «Бунёдкор» меҳмонлар дарвозасини уч марта ишғол қилган бўлса, «Металлург» бунга фақат битта гол билан жавоб қайтара олди. Шу тариқа Миржалол Қосимов шогирдлари ўз пешқадамлигини янада мустаҳкамлаб олди.

Айни дамда турнинг марказий учрашуви Қаршида «Насаф» ҳамда «Локомотив» жамоалари ўртасида кечмоқда.

Суперлига

6-тур беллашувлари

11 апрель, чоршанба

«Сўғдиёна»  — «Навбаҳор» 3:2

Голлар: 0:1 — 3 Зоҳир Пиримов. 0:2 — 38 Азизбек Турғунбоев. 1:2 — 78 Жаҳонгир Абдумўминов. 2:2 — 80 Дилмурод Каримов. 3:2 — 90 Иззат Абдуллаев.

«Бунёдкор» — «Металлург» 3:1

 Голлар: 1:0 — 56 Шаҳзодбек Нурматов. 2:0 — 67 Сардор Собирхўжаев. 2:1 — 82 Шаҳзод Шайманов. 3:1 — 85 Жавлон Иброҳимов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди