Хабарингиз бор, кеча, 11 апрель санасида Европа Чемпионлар Лигасининг икки ярим финалчиси номи маълум бўлди.
Римнинг «Рома» жамоаси ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ярим финалига йўл олди.
Клуб сўнгги бор 1983/1984 йилги мавсумда Европа Чемпионлари Кубоги (ўша вақтда ЕЧЛ шундай аталган) финалига қадар етиб бориб, финалда «Ливерпуль»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлган эди. «Барселона» устидан қозонилган сенсацияли ғалабани «Рома» президенти Жеймс Палотта мухлислар қарсаклари ва ҳайқириқлари остида Римдаги фонтанларда бирида ушбу катта ғалабани нишонлади.Қуйидаги ушбу ҳолат акс видеони кўришингиз мумкин.
Изоҳ (0)