• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.05
    • RUB161.1
    • EUR14524.79
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни йўқ қилиш устидан назорат кучайтирилади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари О. Адҳамжоновнинг ахбороти эшитилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Унда хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базел Конвенцияси доирасидаги мажбуриятларнинг Ўзбекистон томонидан бажарилиши ҳолати юзасидан маълумот берилди.

    Таъкидланишича, бугунги кунда 183 давлат аъзо бўлган Базель конвенциясига Ўзбекистон 1995 йилда қўшилган. Конвенциянинг мақсади хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш оқибатида атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига зарар хавфини камайтириш устидан назорат олиб боришдан иборат. Шунингдек, миллий манфаатлар ҳимоясини таъминлаш, халқаро меъёрлар ва қоидаларни интеграциялаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришдир.

    Базель конвенцияси ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва уларни экологик хавфсиз бошқариш соҳасида тегишли ҳуқуқий база яратилган. Хусусан, 2002 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган. Чиқиндиларнинг одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан хўжалик фаолиятида оқилона фойдаланилишни таъминлашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Мамлакатимизда Базел конвенциясининг қоида ва талаблари бажарилиши бўйича масъул, ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси белгиланган.

    Тадбирда хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш оқибатида атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига зарар хавфини камайтириш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди. Хавфли чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, халқаро меъёр ва қоидалар билан интеграциялаштириш, миллий манфаатларни ҳимоя қилишни таъминлашга доир фикрлар билдирилди. Инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий хавф ва таҳдидларни камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда чиқиндиларни экспорт, импорт, транзит ва ташиб ўтиш муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, Базел конвенциясида белгиланган мезонларга мувофиқ, хавфли, деб ҳисобланган, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга хавф туғдирадиган чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тўлиқ тартибга соладиган янги таҳрирдаги «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш лозим. Депутатларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазалари тингланди.

    11.04.2018, 22:32   Изоҳ (0)   12381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда вақтинча сақлаш изоляторларини ярим ертўлалар ва цоколь қаватларда жойлаштириш ман этилди

    11.04.2018, 21:06

    Миллиардер Искандар Маҳмудов: Сўнгги айтган фикрим энг фойдалиси

    11.04.2018, 18:45

    Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди

    11.04.2018, 18:33

    ТДЮУ магистратурасига қабул қилишда тест синовлари ўтказиладиган муддатлар ўзгартирилди

    11.04.2018, 17:53

    Тошкентда 3 гектар майдонда Инновация парки барпо этилади

    11.04.2018, 17:18

    Рақам: «Кварц» Ўзбекистон тарихидаги биринчи IPO’да қанча пулга эга бўлди?

    11.04.2018, 16:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Биз буни концерт деб ўйлаб, 800 доллар тўладик!”: Майли Сайрус мухлислари фильм премерасида хонандани куйлашга мажбур қилишди

    Мусиқа | 10 июн, 13:50

    Кураш – Халқаро Ҳарбий Спорт Кенгаши (CISM)нинг расмий спорт тури сифатида эътироф этилди

    Спорт | 10 июн, 13:50

    “Амирсой”да ресторан ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 10 июн, 13:32

    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

    Реклама | 10 июн, 13:30

    Болгарияда Ўзбекистон Миграция агентлиги ваколатхонаси очилади 

    Ўзбекистон | 10 июн, 13:10

    Калифорния штати Трампни судга беради

    Дунё | 10 июн, 13:07

    Суперкомпьютер Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг асосий даъвогарларини аниқлади

    Спорт | 10 июн, 12:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.