«Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Қарорга кўра:
- маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади;
- маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади;
- маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Лицензия талабгорининг аризасига кўра, лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг қуйидаги қисмларига берилади:
- маҳаллий йўналишда йўловчилар ташиш;
- халқаро йўналишда йўловчилар ташиш;
- маҳаллий йўналишда юклар ташиш;
- халқаро йўналишда юклар ташиш.
Лицензия беш йил муддатга берилади. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия беш йилдан кам бўлган муддатга берилиши мумкин.
Изоҳ (0)