• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи юридик клиникалар мавжудлигини биласизми?

    Агар адвокатга пулингиз бўлмаса, кимдан бепул ҳуқуқий ёрдам олиш мумкин эканлигини, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бундай вазиятда юридик клиникадан ёрдам сўраш – энг маъқул ва тўғри йўл. Бутун республикада бир нечта юридик клиникалар (ЮК) мавжуд. Улардан энг тажрибали ва замон синовларидан ўтгани Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги юридик клиника. Ушбу манзилгоҳнинг асосий иккита мақсади ва вазифаси бор. Бири аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўлса, иккинчиси – бўлажак ҳуқуқшуносларга амалий тажриба мактаби вазифасини бажаришдир.

    Фото: «Sof.uz»

    Фото: «Sof.uz»

    Қуйида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети «Халқаро ҳуқуқ» факультети 2-босқич талабалари Жаҳонгир Азатов ва Феруза Абдуллаеваларнинг ЖИДУ қошида ташкил этилган юридик клиника фаолияти ҳақидаги мақоласи эътиборингизга ҳавола этилади.

    Юртимизда ҳали бепул ҳуқуқий ёрдам тушунчаси маълум бўлмаган бир вақтда, ушбу соҳанинг илк вакили сифатида ЖИДУ қошида иш юрита бошлади (очиғини айтганда, мамлакатимиздаги клиникаларнинг умумий сони бармоқ билан санарли). МДҲ давлатлари учун Фуқаролик кодекси модели ишлаб чиқишда шахсан қатнашган Зиёдулла Убайдуллаев, Фуқаролик ҳамда Оила ҳуқуқи соҳасида 35 йиллик тажрибага эга, юридик фанлар номзоди, Ирина Черкашина, 35 йиллик тажрибага эга адвокат Галина Майоровалар ушбу клиниканинг асосчилари ҳисобланишади. Ҳозирги кунгача, клиникада 2250 та «иш»(мурожаатнома) кўриб чиқилиб, 406 нафар клиницист-талаба тайёрлаган. Биринчи иш бошлаган вақтларда, клиникада 12 нафар талабага 8 нафар мураббий бириктирилган эди. Клиника эҳтиёжлари ва талабаларнинг сони ортиши билан, клиникага университет биноларидан бирининг яхлит бир қисми ажратиб берилди.

    Юридик клиниканинг аҳамияти ва зарурияти нимада?

    Биринчидан, ЮК профессионал адвокатларни ёллай олмайдиган фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам беради. Бир қатор давлатларда, ЮКлар давлатнинг адолатли ижтимоий сиёсат юритишидаги асосий қуроллардан бири бўлиб хизмат қилади, уларда амалиёт ўтаётган талабалар ўз мижозлари ҳуқуқ ва истакларини, ҳаттоки судларда ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Бизда эса, 2009 йилдан бошлаб бунақанги имконият ҳақида фақат орзу қилиш мумкин. Ваҳоланки, адолатли ижтимоий сиёсат бош Қомусимизнинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. Ушбу тамойил бизни юртимизда ҳам тўла-тўкис амалга оширилишини жуда-жуда хоҳлардик. Аввало, фуқаролик процессуал кодексида кўрсатилган суд иштирокчиларидан ташқари, суд жараёнида бошқа шахсларга томонларнинг бирини ҳуқуқини ҳимоя қилишга рухсат бериш билан ҳурматли судьялар томонидан амалга оширилиши лозим. Бу суд жараёнларини янада очиқ ўтказилишида, адолат қарор топишида кўмак бўлади деган фикрдамиз. Яна шуни қўшимча қилиш жоизки, ушбу ҳодиса ҳуқуқ факультетида таҳсил олаётган талабларга суд жараёнларида шахсан қатнашиб, бўлажак ҳуқуқшунос (адвокат, прокурор, судья) учун керак бўладиган барча билим ва кўникмаларни эгаллашда катта ёрдам кўрсатади. Судга мурожаат қилиб адвокатга етарли маблағи бўлмаган фуқоралар учун эса бу ҳам ҳуқуқий, ҳам психологик ёрдам бўла олади.

    Иккинчидан, айтиб ўтилганидек, ЮК талабалар учун яхши кўникма мактаби бўлади, чунки ўқув машғулотлари давомида ўқувчи ҳеч қандай амалий тажрибаларга эга бўлмайди, фақат назарий билимларни эгаллайди. Шундан келиб чиқадики, ЮКнинг асосий мақсади «бошсиз чавандозларни» тарбиялашдан воз кечиб, ҳақиқий профессионал ҳам назарий, ҳам амалий кўникмаларни эгаллаган илғор етакчи мутахассисларни тайёрлашдир. «Назария – ҳамма нарса маълум, лекин ҳеч нарса ишламайди. Амалиёт – қачонки ҳамма нарса ишлайди, лекин нима учун ва қандай қилиб ишлаётгани маълум эмас. Биз эса, амалиёт ва назарияни бирлаштирдик: ҳамма нарса маълум, шунингдек, қандай қилиб ва нима учун ишлаётганини ҳам биламиз» – деб таъкидлайди И.Черкашина.

    Ҳозирги вақтга келиб юзлаб одамга ёрдам кўрсатган ЮКнинг молиялаштириш қандай амалга ошган?

    ЮКни молиялаштирилиши ва иш бошлаши, кейинчалик иш олиб бориши учун бир нечта дунёга машҳур ташкилотлар ўз ҳиссаларини қўшган. Булар: - АБА (American Barrister Association – 1998—99 йилларда ЮКдаги раҳбар-мутахассислар учун талабаларга қандай услубда тренинг ўтказишни ўргатишган) Клиниканинг экологик ҳуқуқ бўлимини молиялаштирган;

    - Сорос фонди (2000—2003). Ушбу ташкилот клиникага асос солиш, кейинчалик самарали иш олиб боришини таъминлаш учун асосий молия захираси бўлган;

    - ProBMT (Бирлашган миллатлар ташкилотининг ривожланиш дастури – 2006—2009).

    Миллий ташкилотлар томонидан олинадиган маблағ бўйича бир қанча муаммолар бор. Булар тақдим қилинадиган воситаларнинг асосий йўналишлари, шунингдек, бу клиниканинг ўз мақсад ва вазифаларини сифатли бажарилишига тўсқинлик қилаётган кўп сонли ҳисоботлар ва яна юридик клиниканинг шахсий ҳисобига эга эмаслиги (чунки юридик клиника университетнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади). Ҳаттоки университет ҳам ўз интернет-сайтида қўйган баландпарвоз ғоялар ва мақолаларга қарамасдан, айни пайтда, кераклича эътибор қаратмаяпти.

    Ҳозирда (клиника жойлашган бинонинг туман ҳокимлиги тасарруфига ўтиши оқибатида) клиника учун атиги 3 та хона ажратилган. Булар:

    • Клиникага асос солинган даврда қўлга киритилган энг замонавий суд зали (бу суд залига ўхшаганини, ҳозирда, кўпчилик судларимизда ҳам учратмаймиз;
    • 3 мураббий битта хонада иш юритишига мажбур бўлмоқда. Лекин айнан мана шу хонада 3000 та китоб жамланган юридик кутубхона мавжуд;
    • Талабалар иш олиб боришлари ҳамда керакли маълумотни излаб топишлари учун ажратилган хона.
    Клиниканинг асосчилари ўз маблағларидан пластик ойналар ёрдамида даҳлизнинг бир бўлагини ажратиб, фуқароларни қабул қилиш хонаси қилиб қўйган. Бўлажак клиницист-талабаларга тренинг ўтказиш учун эса университет томонидан яни битта маруза хонаси ажратилган, лекин иш тренинглар кечки пайт ўтказилиши сабабли, ушбу хона ёруғ бўлмайди ва бу ҳолат тренингларни ўтказиш учун қийинчилик туғдирган. Клиникадаги бор барча мебел жиҳозлари, ишлаш учун зарур бўладиган техника (компьютер, принтерлар ва ҳ.к.) таъмирталаб бўлиб, ўзларининг ҳам моддий, ҳам маънавий баҳосини аллақачон йўқотган.

    Агарда ушбу клиниканинг талабалар ҳамда университет нуфузини яхшилаш учун хизмат қилаётганини инобатга олсак, бу ўтказилиши керак бўлган реконструкция ишларини ушбу олий ўқув юрти бажарса айни муддао бўлар эди.

    Шуниси кўзни қувонтирадики, ушбу катта-кичик хоналарни 65 тага (50 та сурат ва 15 та ҳайкалчалар) яқин санъат асарлари безаб туради. Айтиб ўтилган ютуқлар ва эришилган марраларнинг барчаси, шу уч нафар матонатли, ўз касби учун борини берадиган инсонларнинг меҳнати, сабри ила эришилди. Ушбу инсонлар 2000 йилдан бери келажак авлодга катта маънавий мерос, билим ва кўникмаларни етказиш учун меҳнат қилиб келмоқда.

    Бошқа клиникалардан ажралиб турадиган жиҳати

    Кўрсатилаётган ёрдам ва таълим сифатини янада ошириш мақсадида ЮК фаолияти давомида 10 та ёзги ва 1 та қишки мактаблар ташкил қилган. (мактабларга синов асосида Республикадаги барча юридик факультетлардан талабалар қабул қилинган). Мураббийлар сифатида судья, адвокат ва прокурорлар ушбу мактабларга ўз билим ва салоҳиятларини талабалар билан ўртоқлашиш учун жалб этилган.

    Кейинчалик, чет давлатда иш юритаётган етакчи юридик клиникалар иш олиб бориш услубини ўрганиш мақсадида Польша, Россия, Чехия, АҚШ, Жанубий Африка ва бошқа давлатларга саёҳатлар уюштирилган.

    Юридик клиниканинг фаол иштирокида Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларидаги юридик факультетлар қатнашган 3 та конкурс ташкил этилган. Конкурслар «ўйин суд» жараёнлари сифатида ўтказилган. Уларда қатнашчилар ўз ҳуқуқий саводхонлиги ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш малакасини кўрсатиши лозим бўлган.

    «Ушбу клиника нафақат амалий кўникмалар мактаби, балки инсоннинг шахс сифатида камолотга етишида катта ўрин тутади. Мураббияларим туфайли, мен бу ерда ўзимни эркин ва қулай ҳис қиламан. Шахсан мен мураббийларимдан жуда миннатдорман. Бу ажойиб, самимий, меҳнаткаш инсонлар, ўз касбининг усталари ва энг асосийси, мен учун, тажрибали мураббийлардир» – деб миннатдочилигини билдиради ЮК талабаларидан бири.

    Эндиликда аҳвол қанқай тус олган?

    • 2009 йилдан бошлаб ЮКни халқаро ташкилотлар томонидан керакли маблағ билан таъминланиши тўхтатилди. Эндиликда, аҳвол шу даражага етиб келдики, ЮКнинг кундалик харажатлари учун зарур бўлган маблағни учала асосчи ўзининг шахсий маблағлари ёрдамида қопламоқда;
    • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига киритилган ўзгаришлар сабаб ЮКнинг фаолияти қисман чеклаб қўйилди (яъни, ушбу ўзгаришдан бошлаб талаба-клиницистларга ўз мижозлари ҳуқуқларини суд жараёнларида ҳимоя қилиши чекланди);
    • 2011 йилдан бошлаб ёзги ва қишги мактаблар фаолияти тугатилди;
    • Мураббийлар сони ҳам сезиларли даражада камайди, бунинг акси ўлароқ, ЮК талабалари сони кўпайди (ҳозирги кунда мураббийлик вазифасини ишни бошлаган 3 та мутахассис бажармоқда, талабалар сони эса 50 га яқин);
    • ЮКнинг кўчиши оқибатида унга ажратилган хоналар сони қисқарди.
    Аммо бир ўйлаб кўрайлик, бунга ўхшаш ташкилотлар, биринчи навбатда, давлатимиз олиб бораётган адолатли ижтимоий сиёсатига ёрдам беради, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ва ҳуқуқий маданиятини кўтаради. Бундан ташқари, бўлажак кадрларни рақобатбардош ва етук салоҳиятли қилиб тарбиялайди, уларда керакли кўникмаларни шакллантиради.

    Шундай экан, давлатимиз бу каби клиникаларга кўпроқ эътибор қаратиб қўллаб-қуватлаши керак эмасми? Ахир, буларнинг барчаси халқимизни қўллаб-қуватлаш ва юртимизга хизмат қилиш учун эмасми? Ҳукуматимиздан ташқари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳам кўзларини каттароқ очиб, халқимиз фаровонлиги, юртимиз истиқболи учун чин кўнгилдан меҳнат қилишса, барчамизга яхши бўларди. Бир қанча манбаларга асосланадиган бўлсак, юритмизда ННТларнинг сони 8600 дан зиёд, лекин уларни айнан нима билан банд эканлиги ва улардан қандай фойда келишини жуда кам одам билади. Аммо, бу энди бошқа мавзу!

    10.04.2018, 13:31   Изоҳ (0)   19583
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон шаҳарларида тезлик 60 км/соатгача пасайтирилиши мумкин

    10.04.2018, 13:20

    Ўзбекистонда 2017 йилда судлар томонидан 262 киши оқланди

    10.04.2018, 12:13

    Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида «Обод қишлоқ» барпо этилмоқда (фото)

    10.04.2018, 12:03

    Ўзбекистонда биринчи чоракда аҳоли сони 107 минг кишига кўпайди

    10.04.2018, 11:28

    Халқаро пресс-клуб ташаббуси билан Қашқадарёдаги Варганза қишлоғида кутубхона ташкил этилди

    10.04.2018, 10:45

    Ўзбекистонда қарздорлиги бўлган шахсларнинг чет элга чиқиши чекланиши мумкин

    10.04.2018, 10:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Украинанинг марказий ҳудудига бостириб кирганини даъво қилмоқда

    Дунё | 8 июн, 19:55

    Криштиану Роналду: “Биз хотиржаммиз ва ўз кучимизга ишонамиз”

    Спорт | 8 июн, 19:40

    Исроил 7 октябрдаги ҳужумда иштирок этган Фаластин жангари гуруҳи етакчисини ўлдирди

    Дунё | 8 июн, 19:30

    Харьковга йирик дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

    Дунё | 8 июн, 18:30

    Мотоцикл ва скутер ўртасида содир бўлган ЙТҲда 2 ҳайдовчи вафот этди

    Ўзбекистон | 8 июн, 18:05

    Германияда ишлашга юборилган 14 нафар ўзбек талабасига ёрдам кўрсатилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 17:40

    Виталий Денисов: “Асосий вазифа бажарилди, энди янги марраларни забт этиш керак”

    Спорт | 8 июн, 17:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.