10 апрель, сешанба куни эрта тонгда марказий Италияда 4,7 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Италия геофизика ва вулқоншунослик миллий институти хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Сейсмологлар 5:11 да (Тошкент вақти билан 8:11) ерости силкинишларини қайд этган. Зилзила эпимаркази Марке минтақасининг Мучча қишлоғи яқинида, ер юзасидан тўққиз километрга яқин чуқурликда жойлашди.
Биринчи ер силкинишидан сўнг 2,0 магнитудадан ортиқ бир неча маротаба силкиниш такрорланган.
Ер силкинишини Марке ва Умбрия вилоятларидаги кўплаб аҳоли пунктлари фуқаролари сезган. Ҳозирги пайтда Фуқаролик мудофааси миллий хизмати ходимлари зилзила вайронагарчиликларни келтириб чиқарган-чиқармаганлигини аниқламоқда.
Изоҳ (0)