АҚШ Россиядаги қатор компаниялар, йирик табиркорлар, топ-менежерлар ва мансабдорларга нисбатан янги санкцияларни эълон қилди. Бу ҳақда СNG Today хабар берди.
«Қора рўйхат»га киритилганлар қаторида Олег Дерипаска, Игорь Ротенберг, Виктор Векселберг, Сулаймон Керимов, Кирилл Шамалов, Алексей Миллер, Андрей Костин ва бошқалар бор.
Бироқ мазкур санкциялар Алишер Усмонов ва Роман Абрамовичга нисбатан татбиқ этилмади.
Янги санкциялар Россия акциялар бозори учун оғир зарба бўлди. 9 апрель кунги савдоларда РTС ва ММВБ индекслари тегишли равишда 11 ва 9 фоизга қулади, шунингдек, миллий валюта курси ҳам пасайди. Жумладан, евро курси 2016 йил сентябридан бери биринчи бор 73 рублгача кўтарилди.
Изоҳ (0)