Ҳиндистон шимолидаги Химачал-Прадеш штатида 9 апрель, душанба куни мактаб автобуси жарликка қулади. Оқибатда камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Times of India хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳозирги пайтда 27 нафар ўқувчи, 67 ёшли ҳайдовчи ва икки ўқитувчининг ҳалок бўлганлиги тасдиқланган.
Автобус дарслар якунлангандан сўнг хусусий мактаб ўқувчиларини уйларига олиб кетаётган эди.
Транспорт воситаси 42 кишига мўлжалланган, бироқ маҳаллий ҳукумат ундаги йўловчиларнинг аниқ сонини ҳозирча маълум қилмади.
Изоҳ (0)