Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 9 апрель, душанба куни журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаётхон Насриддинов, тадбиркорлар Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевга нисбатан жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Мазкур суд йиғилишида раислик қилувчи судья Зафар Нурматов Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати Сергей Майоровнинг собиқ Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирда Давлат хавфсизлик хизмати) терговчиларини гувоҳ сифатида таклиф этиш ҳақидаги илтимосини қондирди.
Сергей Майоров ўз илтимосномасида гувоҳ сифатида МХХ тезкор ходими Т.Ёқубов, МХХ терговчилари Н.Муҳиддинов, А.Веселов, Н.Тўрақулов, М.Эргашев, шунингдек, судга айрим маълумотномаларни тайёрлаган мутахассисларни таклиф этишни сўраганди.
Изоҳ (0)