«Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Ушбу қарор билан миллий маданият ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон Президенти номидан рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга кўра:
- миллий маданият ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорлар ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшлар энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилади ва уларга мукофотланганлик тўгрисида сертификат топширилади;
- мукофотлашга, қоида тариқасида, қуйидаги соҳаларда фаолият юритаёттан маданият соҳаси вакиллари тавсия этилади:
- композитор, бастакор ва санъатшунослар;
- театр, кино ва оммавий тадбирлар актёрлари, режиссёрлари;
- дирижёрлар, балетмейстерлар;
- мусиқа, хор, рақс, цирк, оркестр, ансамбль ижрочилари ва ушбу жамоаларнинг бадиий раҳбарлари;
- достон ижрочилиги намояндалари;
- шоир ва ёзувчилар;
- музей ҳамда моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилшс соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар;
- тасвирий ва амалий санъат вакиллари, дизайнерлар.
Мукофотлашга маданият соҳасининг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган номзодлар ҳам тавсия этилиши мумкин.
Номзодларни тавсия қилиш ва ғолибларни аниқлаш ҳудудий комиссиялар ва республика комиссияси томонидан амалга оширилади.
Мукофотлаш маросими ҳар йили Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами арафасида ўтказилади.
Изоҳ (0)