Facebook тармоқ асосчиси Марк Цукерберг томонидан фойдаланувчиларга жўнатилган эски хабарларни ўчира бошлади. Бир неча киши ўз чатларида бир вақтлар Марк Цукербергдан олинган хабарларни топа олмаётганини маълум қилган. Хабар олинганлиги ҳақидаги огоҳлантиришлар эса электрон почтада сақланиб қолган, деб ёзмоқда Meduza.
Facebook матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, 2014 йилдан бошлаб компания юқори раҳбарияти билан алоқа сиёсати ўзгартирилган. Бу Sony Pictures раҳбарияти билан ёзишмаларнинг оммага эълон қилингани билан боғлиқ.
Шу билан бирга, Цукербергдан келган хабарларнинг сақланиш муддати ҳам чекланган. Бу компаниянинг бошқа топ-менежерларига ҳам тааллуқли.
Изоҳ (0)