Украина МДҲ Ижроия қўмитасига ҳамдўстлик таркибидан чиқиш ҳақида ҳужжатлар топширмаган. Бу ҳақда 6 апрель куни МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Виктор Гуминский журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Украинанинг МДҲдан чиқиши тўғрисида Ижроия қўмитасида ҳеч қандай ҳужжатлар йўқ», — дея таъкидлади у.
Гуминский Украина МДҲ доирасидаги баъзи тадбирлардагина иштирок этаётганлигига аниқлик киритди.
«Улар бадалларни тўламаяпти, алоҳида тадбирлардагина иштирок этмоқда, у ёки бу масалалар бўйича (МДҲ Ижроия қўмитасига) ноталар юбормоқда», — деди Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари.
Изоҳ (0)