Туркиянинг Анқара шаҳрида дунёдаги энг катта паҳлава тайёрланди ва у Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.
Паҳлава Анқара савдо палатаси томонидан ташкил қилинган TravelExpo учинчи халқаро сайёҳлик кўргазмаси ва гастрономик фестивали доирасида намойиш этилди.
Рекордни ўрнатиш учун гастрономик фестивалга бутун Туркиядан кулинария усталари йиғилди. Ошпазлар бир тайёрлашда махсус печда 515 килограммли паҳлавани тайёрлади.
Изоҳ (0)