Хитойлик блогер Mercedes русумидаги автомобиллар белгисини ўғирлагани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.
Чжесзян провинциясининг Юнкан шаҳрида яшовчи йигит бир кечада 10 дан ортиқ белгини ўғирлади, буни видеога олди ва интернетга жойлади. Эртасига эрталаб шаҳар полициясига Mercedes эгаларидан кўплаб шикоят тушди. Полиция унинг изидан тушиб, квартирасида қўлга туширди.
25 ёшли блогер полициячиларга бундай роликлар видеоресурслардан бирида жуда оммалашганини маълум қилди. У ҳам роликни каналига жойлаб, янги обуначилар жалб этиш ва кўпроқ лайк тўплаш умидида бўлган.
Изоҳ (0)