Хитойнинг SF Motors компанияси SF5 кроссоверини яратди. Янги автомобиль маст ҳайдовчиларга ўзини бошқаришга рухсат бермайдиган тизим билан жиҳозланган. Бу ҳақда The Verge нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Автомобиль муаллифлари ҳозирча мазкур тизим қандай ишлаши ҳақида батафсил маълумотларни очиқламади. Бироқ таъкидланишича, унга ҳайдовчининг чиқарган нафасини кузатиб бора оладиган датчик ўрнатилган.
Автомобиль бир марта қувватланиш орқали 500 километр масофани босиб ўтишга қодир аккумулятор билан жиҳозланган. Шунингдек, автомобилга 1000 от кучига эга двигатель ўрнатилган. Бунинг натижасида кроссовер 100 км/соат тезликка 3 сонияда эриша олади.
Изоҳ (0)