• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Исмоил Муҳаммад Содиқ: Қуръони бор хонадонда тарбияланган фарзандлар динига, юртига, миллатига содиқ ватанпарвар бўлиб камол топади

    28 март куни «Ҳилол нашр» матбаа-нашриёти томонидан чоп этилган Мусхафи шариф китобхонларга тақдим этилди. Бу ҳақда ношир Исмоил Муҳаммад Содиқ «Халқ сўзи» нашрига қуйидагиларни маълум қилди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Аллоҳ таолонинг муборак, барчани ожиз қолдирувчи тенгсиз каломи — Мусхафи шариф Ўзбекистонда нашрдан чиқиши шарафли воқеадир. Куни кеча нашриётимизнинг барча дўконлари орқали бир хил нархда халқимизга етказилишига муваффақ бўлинди.

    Авваламбор, бу хайрли ниятнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаган раҳбарларимиз, унга ўз ҳиссасини қўшган азизларимиз, ватандошларимизни муборакбод этамиз. Қалби Қуръонга ошно халқимиз янги нашр этилган Мусхафни шод-хуррамлик, хурсандчилик ва севинч кўз ёшлари билан кутиб олди. Бу ёрқин ҳодиса мамлакатнинг деярли барча оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

    Давлат раҳбарининг Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг илмий меросини ўрганиш, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, динимизнинг софлигини асраш борасидаги эзгу ташаббуслари, эл-юртнинг дардига малҳам бўлиш, ҳар бир фуқаронинг мушкулини осон қилишдек улуғ ишга бел боғлаганлари ҳар биримизга улкан ризолик, миннатдорлик бахш этди.

    Бугунги кунда ушалган қалб орзуларимиздан бири Қуръон мусобақаси бўлса, бири ушбу Мусхафи шарифнинг чоп қилинишидир. Мусхафи шарифни нашр этиш нашриётимизга асос солган устозимиз, падари бузрукворимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг кўп йиллик саъй-ҳаракатлари, холис дуолари инъикоси, десак, муболаға эмас. Устозимиз кўплаб китобхонларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, юртимизда Мусхаф чоп этишни ҳам йўлга қўйишга астойдил ҳаракат қилган, бунинг учун матбаа-нашриётимизнинг зарур моддий-техник асос ҳамда юқори малакали мутахассислар билан таъминланишига интилган эдилар.

    Ана шу меҳнатлар туфайли сўнгги йилларда матбаамизда бой ва ноёб тажриба тўпланди, Қуръони Каримни қадимий анъаналарга, ўзига хос тартиб-қоидалари ва одобларига риоя қилган ҳолда, илғор технологиялар ёрдамида сифатли ва гўзал шаклда чоп этиш учун барча шарт-шароит юзага келди. Зеро, Ислом уламолари Мусхаф чоп этиладиган босмахонанинг шарт-шароити ҳамда ходимларга қўйиладиган талабларни ҳам кўрсатиб берганлар. Жумладан, Мусхаф нашрга тайёрланадиган хоналар, муқаддас ояти карималар босиладиган дастгоҳларнинг покизалиги ва бошқа кўплаб талаблар борки, «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриётидаги шарт-шароитлар буларнинг барчасига тўла жавоб беради.

    Айтиш жоизки, ҳозирги кунда хориждан келтирилаётган Мусхафларнинг нархи йўлкира, бож тўловлари ва устама ҳисобига жуда юқорилаб кетмоқда. Биз тақдим этаётган Мусхафнинг нархи эса бир неча баравар арзон. Зеро, нашриётимизда Мусхафи шарифни чоп этишдан кўзланган мақсад даромад олиш эмас, балки халқимизнинг маънавий эҳтиёжини қондириш, диёримизда муқаддас китобимизни нашр қилиш анъанасини тиклаш, давом эттириш ҳамда ажру савобга эришишдир.

    Мазкур лойиҳа бўйича дунёда Мусхаф нашри бўйича етакчи матбаалардан ҳисобланган — Миср Араб Республикасидаги «Дорус-салом» нашриёти билан ҳамкорлик шартномаси имзоланган. «Дорус-салом» нашриёти шундан келиб чиқиб, «Ҳилол-нашр»га Мусхаф чоп этиш учун махсус ижозат берди ва Қуръони Карим нусхаси андозасини тақдим қилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси кўмагида ушбу табаррук лойиҳани бажаришга киришдик.

    Нашриёт имкониятидан келиб чиқиб биринчи босқичда мазкур Мусхафнинг адади 50000 дона деб белгиланди, дастлаб шу ададдан 10000 нусха савдога чиқарилди ва 31000 сўмдан сотилди. Иншааллоҳ, бундан буён ҳар икки-уч ойда ана шундай ададда Мусхафи шарифларни халқимизга тақдим қилиб бориш кўзда тутилмоқда. Келгусида фақат Мусхафи шариф чоп этиш мақсадида алоҳида босмахона ташкил қилишни режалаштирганмиз.

    Зеро, Қуръон кириб борган, ўқиладиган ҳар бир хонадонга Аллоҳ таолонинг файз-баракоти ёғилиб туради. Бинобарин, Аллоҳ таолонинг каломи — Қуръони Каримнинг кўп минг нусхада босмадан чиқарилиши ва унинг самараси ўлароқ, ҳар бир мўмин-мусулмоннинг хонадонида мусхафлар кўз қорачиғидек сақланиши жонажон Ватанимиз учун мислсиз хайр-баракадир. Қуръони бор хонадонда тарбияланган фарзандлар динига, эл-юртига, миллатига содиқ ватанпарвар, чинакам авлод сифатида камол топади.

    Аллоҳ таоло Ўзбекистонни Қуръон нури билан мунаввар айласин, бу буюк хизматга бел боғлаб, хайрли ишларга бош-қош бўлаётган Президент Шавкат Мирзиёевни Ўзининг ҳифзу ҳимоясида асраб, кўзлаган барча эзгу мақсадларига етказсин, ниятларини рўёбга чиқариб, ўйлаганларидан ҳам зиёда натижаларга эриштирсин.

    03.04.2018, 20:07   Изоҳ (0)   17944
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда уй бекаси танишига пичоқ уриб ўлдирди

    03.04.2018, 19:56

    Ўзбекистонга хориждан марихуана уруғини юбориш сурункали тус олмоқда (видео)

    03.04.2018, 19:43

    Тошкентда паркдаги севишганлардан пул ундириб юрган сохта милиционерлар қўлга олинди (видео)

    03.04.2018, 19:30

    Ўзбекистонда монопол маҳсулотлар рўйхати ва турларини тубдан қисқартириш имконини берувчи қарор қабул қилинди

    03.04.2018, 18:52

    Қўқонда тахминан 3 ёшли болакайнинг жасади топилди. Ҳозирда унинг шахси аниқланмоқда

    03.04.2018, 18:38

    Навоийда «мижозлари»дан пулларини қайтариб олмаганини даъво қилган судхўрга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    03.04.2018, 18:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.