Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Апрель ойидан бошлаб Остона ва Самарқанд орасида темирйўл қатнови йўлга қўйилди. Поездлар ҳафтасига бир маротаба қатнайди, деб хабар беради «Sputnik».

Фото: «Казинформ»

Фото: «Казинформ»

Остонадан Самарқандгача бўлган 2000 километрдан ортиқ масофани поезд 37 соатда босиб ўтади. Чипталар нархи 468 мингдан 1 миллион 300 минг сўмгача бўлади.

Икки мамлакат шаҳарларини тўғридан-тўғри боғлаб турувчи янги йўналиш Қозоғистондан Ўзбекистонга бўлган сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилининг март ойида «Тошкент – Олмаота» йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилган эди.

Поезд жадвали, чипталар нархи билан қуйидаги инфографикада танишиш мумкин.

Фото: «Sputnik»

Фото: «Sputnik»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади