Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Айни пайтда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XIV ялпи мажлисида сенаторлар «Давлат мукофотлари» тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни қабул қилди.Қонуннинг янги таҳрири билан сенаторларни Сенатнинг фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси бошлиғи Зайниддин Низомхўжаев таништирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Севара Нишонова хабар бермоқда.

Қонуннинг янги таҳририда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги давлат мукофотлари ва геральдика комиссиясининг қонуний асослари мустаҳкамланган.

Қонуннинг аввалги таҳририда Ўзбекистон Республикасининг Президентига давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир тақдимнома Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Спикери, Олий Мажлиснинг Сенати Раиси, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд Раиси, Олий суд Раиси, Бош прокурор, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, вазирликлар, идоралар ва жамоат бирлашмалари республика органларининг раҳбарлари томонидан киритилиши белгиланган эди.

Чет эл фуқароларини тақдирлашга доир тақдимнома Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда киритилар эди.Қонуннинг янги таҳририда мазкур субъектлар рўйхати кенгайтирилди.

Сенатнинг XIV ялпи мажлиси давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди