• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарё вилояти ҳокими: Тўй ва маросимлар – шахсий иш эмас

    Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Сенатнинг XIV ялпи мажлисидаги муҳокамалар асносида тўй-маъракалар масаласига муносабат билдирди. Унинг фикрларини ЎзА келтирди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Бугун ҳаётимизда кўпайиб бораётган оилавий можаролар, низо-жанжаллар, ажралишлар, қудалар ўртасидаги совуқчилик сабаблари ҳам аксарият ҳолларда айнан серхаражат тўйларга, улар билан боғлиқ беҳад ортиқча сарф-харажатларга бориб тақалади».

    «Мисол учун, Чироқчи туманида ўтадиган тўйларни олайлик. Тўй олди жараёнининг ўзи ақлни шоширади. Биламизки, Чироқчи туманининг аксарият ҳудудларида тўйлар маслаҳат ошидан бошланади. Баъзида маслаҳат оши кичикроқ тўйдан ҳам ўтиб кетади. Харажат борасида ҳам тўй эгаси бор топган тутганини ана шу маросимдан аямайди. Қоидага кўра, маслаҳат ошига келганлар тўй куни хизматда бўлишади ва шунинг учун уларга айнан маслаҳат ошида зиёфат берилади. Яна бир томони эса, тўй спиртли ичимликсиз ўтиши мумкин, бироқ маслаҳат оши усиз ўтмайди. Боз устига 50 килограмм ош дамланиб, 50 килограмм гўштдан шўрва пиширилади».

    «Айрим қишлоқлардаги тўйларда эса ‘бошланиб ўтар’ деган ибора бор. Яқин инсонларга берилган таклифномада албатта, шу сўз бўлади. Мисол учун, тўй 25 март куни бўлса, таклифномага ’24 март куни бошланиб, 25 март куни ўтади’ деб ёзилади. Ўз-ўзидан аёнки, икки соатда тугайдиган тўйнинг икки кун давом этиши тўй эгасининг ҳам руҳий, ҳам моддий тинкасини қуритади».

    «Аксарият ҳолларда фотиҳа тўйлари катта тўйлардан умуман қолишмайди. Бундай тўйларга камида уч-тўртта жонлиқ сўйилади, 400–500 одамга зиёфат берилади. Нима, шуни фотиҳа тўй деб атамасдан бирданига, битта тўй қилиб ўтказиб юборса бўлмайдими? Бинобарин, одамлар ўзига кўпроқ ташвиш орттиришни, ортиқча харажатни хуш кўрса, ана унда савоб ишлар, саховат қилсин — эҳтиёжманд, таъминотида қийинчилиги бор оилаларга ёрдам берсин, мактабга, боғчага китоб совға қилсин. Ахир мана шундай ишларгина ҳақиқий эътирофга лойиқ эмасми?»

    «Албатта, тўй дастурхонларининг тўкин-сочинлиги аҳолининг турмуш даражаси тобора яхшиланиб бораётганидан ҳам далолат. Аммо исрофгарчилик, увол ёмон. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, айни пайтда тўйхоналарда бир нафар меҳмон учун харажатлар ўртача 40–50 минг сўмни ташкил этаркан. Никоҳ тўйларига ўртача 400–500 нафар (айримларида бундан ҳам кўп) меҳмон келади. Бу дегани тўй эгаси 15–20 миллион сўм (санъаткорлар ва шунга ўхшаш хизматларни ҳисобламаганда) сарфлайди дегани. Шу билан харажатлар тугаса қани. Ҳали олдинда келин салом, ота кўрди, куёв оши, келин чақирди сингари маросимлар бор. Тўй куни келолмаганлар қуллуқ бўлсинга келади, оқибатда уй эгаси қайтадан дастурхон тузаган, жонлиқ сўйган. Кўриниб турибдики, битта тўйга сарф бўладиган пул камхаржроқ оилани тубсиз жарга улоқтиради».

    «Тўю маракаларни тартибга солиш борасида тарғибот тадбирлари тўхтаб қолган эмас. Айрим учраётган салбий ҳолатлар жойига бориб ўрганилган, ортиқча дабдабага берилган кишиларга қилаётган ишлари тўғри эмаслиги бўйича тушунтиришлар берилган. Бироқ камхарж, ихчам тўйлар ҳақида одамларнинг ўзида тўғри, онгли муносабат шаклланмаса, бу борада ижобий натижаларга эришиб бўлмас экан. Натижада тўйларни ихчамлаштириш меъёрий ҳужжат асосида тартибга солинишига зарурат туғилганди.

    Тўй-маъракалар миллатимизнинг азалий қадриятлари ва анъаналарини намоён этадиган кўзгу экан, уларни юксак маънавий мезонларга муносиб тарзда ўтказайлик. Бу эзгу ишга ҳамма бирдай бош қўшиши лозим, ҳеч ким ўзини четга олиши, менга бунинг дахли йўқ, деб лоқайд бўлиши мумкин эмас. Зеро, тўй ва маросимлар шахсий иш эмас, мамлакат ва миллат тақдирига дахлдор ижтимоий аҳамиятга эга масаладир», — деб сўзига якун ясади ҳоким.

    29.03.2018, 21:19   Изоҳ (0)   39956
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғоналик ишбилармон Ўзбекистонда зирҳли автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

    29.03.2018, 20:07

    Беш нафар ўзбекистонлик гипноз ёрдамида Олмаотада 9 минг долларни ўмаришда гумонланмоқда

    29.03.2018, 19:55

    Ўзбекистонда қийноққа солиш ва шафқатсиз муомала турларини қўллаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

    29.03.2018, 19:17

    Ниғматилла Йўлдошев «Ўзбекэнерго» ва «Ўзтрансгаз» фаолиятини танқид остига олди

    29.03.2018, 18:52

    Бўстонлиқда тадбиркор ўғлига пичоқ урди

    29.03.2018, 17:33

    Ўзбекистонда ўрмонлардан экологик туризмни ривожлантиришда фойдаланилади

    29.03.2018, 16:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик



    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Автомобиль саноатининг унутилган қаҳрамони: хавфсизлик ёстиғини ким ихтиро қилган?

    Авто | 23 июл, 12:32

    Тошкентда Германияга ишга юборишини айтиб, 9 кишини чув туширганлар ушланди 

    Ўзбекистон | 23 июл, 12:27

    Мессининг келажаги деярли ҳал бўлди

    Спорт | 23 июл, 12:17

    Озарбайжон самолётини уришга буйруқ берган рус генерали лавозими ошди — ОАВ 

    Дунё | 23 июл, 12:13

    “Ўзгидромет” 24 июлда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 11:40

    Мигрантларни Россияга киришдан олдин текшириш ва эмлаш таклиф қилинди

    Дунё | 23 июл, 11:35

    Моуриньо Португалия терма жамоасини бошқармоқчи

    Спорт | 23 июл, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.