• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ниғматилла Йўлдошев «Ўзбекэнерго» ва «Ўзтрансгаз» фаолиятини танқид остига олди

    Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида маъруза қилган Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев ўз нутқида «Ўзбекэнерго» ва «Ўзтрансгаз» компанияларини зиммасидаги масъулиятни ўз вақтида бажармаётганини айтиб ўтди.  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport

    «Шиддат билан кечаётган ислоҳотлар самарадорлиги ортиши, муммолар ечим топишига ҳисса қўшиш бизнинг ҳам муҳим вазифамиздир. Шу боис Сенат аъзолари эътиборини сусткаш ишлашга барҳам бериш зарурлигига қаратмоқчиман.

    Давлат дастурларида белгиланган вазифалар ижроси, хусусан жойларда кичик саноат зоналари барпо этишга оид топшириқлар бажариляптими? Афсуски, ўрганишларда бу борадаги қўпол камчиликларга йўл қўйилаётгани маълум бўлди. Бунга кўпроқ банклар томонидан вақтида кредит маблағларининг ажартилмаётгани, ‘Ўзбекэнерго’, ‘Ўзтрансгаз’ каби ташкилотларнинг зиммасидаги масъулиятни лозим даражада бажармаётгани сабаб бўлмоқда.

    Ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг 30 фоизи бажарилмаган. Боиси бундай дастурлар учун ажратилиши зарур бўлган кредитнинг 40—50 фоизи берилган, холос.

    Халқ ҳаёти, фаровонлиги билан боғлиқ дастурлар ижроси борасида сенаторлар ва депутатларнинг лоқайдлигини ҳам оқлаб бўлмайди», — деди Ниғматилла Йўлдошев.

    Сенат раиси ўз сўзида шифокорлар, фан ўқитувчилари етишмаётгани, бу каби муаммоларга барҳам бериш билан боғлиқ мулоҳазаларини ҳам баён этди.

    «Биз қачонгача муаммоларни қайд этиш билан шуғулланамиз? Уларнинг ечими юзасида амалий ишлар қилишимиз керак.

    Янги мактаблар қуриш талаб даражасида эмас. Таълим сифатининг ёмонлашаётганига, ёш авлодни китоб билан таъминлашдаги сусткашликка бараҳам берилиши керак», — деди Сенат раиси.

    Аҳоли қийнаётган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидаги аҳвол ҳам эътибордан четда қолмади. Ушбу мақсадда ташкил этилган агентлик муаммоларни узил-кесил ҳал этиш бўйича самарали иш олиб бормаётгани танқид қилинди.

    Жойларда аҳолини электр энергияси билан таъминлашда ҳамон камчиликларга йўл қўйилмоқда. Бундан тадбиркорлик субъектлари ҳам азият чекмоқда. Аҳолини суюлтирилган табиий газ билан таъминлашда оқсоқлик бор. 2017 йилда аҳолига ажратилиши керак бўлган суюлтирилган газнинг бор-йўғи 50 фоизи етказиб берилган.

    Жойлардаги магистрал йўллар ва ички йўлларнинг аҳволи ҳам талабга жавоб бермайди.

    Жиноятчиликка қарши курашиш умумхалқ ҳаракатига айланди. Жиноятчилик 2017 йилда 16 фоизга, жорий йилнинг ўтган даврида 41 фоизга камайган. Бироқ, жойларда, масалан Самарқандда қотиллик, Тошкент вилоятида ўғрилик, Бухоро вилоятида босқинчилик сезиларли даражада ошган.

    Фуқароларнинг ўз жонига қасд қилишининг олдини олишга қаратилган ишлар туфайли бундай ҳолатлар камайган бўлса-да, бундай ҳолатлар Самарқанд, Қорақалпоғистонда ошган.

    Гиёҳвандлар, руҳий касалларни мажбурий даволаш тўғри йўлга қўйилмаган. Одам савдоси, ахлоққа қарши жиноятлар содир этганлар орасида аёллар кўпроқ учрамоқда

    Бундай ҳолатларга барҳам бериш, халқни озиқ-овқат билан таъминлаш, айниқса ғалла мўл бўлишига эришиш, аҳолининг шахсий томорқа ерларидан оқилона фойдаланишларини таъминлашга эътибор кучайтирилиши қайд этилди. Томорқадан фойдаланиш бўйича парламент назорати йўлга қўйилади.

    29.03.2018, 18:52   Изоҳ (0)   30934
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бўстонлиқда тадбиркор ўғлига пичоқ урди

    29.03.2018, 17:33

    Ўзбекистонда ўрмонлардан экологик туризмни ривожлантиришда фойдаланилади

    29.03.2018, 16:31

    Сенат ялпи мажлисида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун маъқулланди

    29.03.2018, 16:20

    Оҳангаронда 13 ёшли ўсмир қиз пневматик милтиқда синглисини отиб қўйди

    29.03.2018, 15:38

    Бахтиёр Ҳайдаров Давлат активларини бошқариш маркази бош директори этиб тайинланди

    29.03.2018, 15:27

    Сенаторлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

    29.03.2018, 14:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.