БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ХХР раиси Си Цзиньпин ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин учрашувини маъқуллади. Бу ҳақда унинг расмий вакили ўринбосари Фархан Хакнинг 28 март кунги баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Бош котиб Хитой Халқ Республикаси ва Корея Халқ Демократик Республикаси етакчилари ўртасида яқинда Пекинда бўлиб ўтган музокаралар мобайнидаги КХДРнинг ядровий қуролсизлантиришга қизиқишини маъқуллади», — дейилади ҳужжатда.
Бош котиб охирги ижобий ўзгаришларни Корея яриморолининг ядровий қуролсизлантирилиши ва барқарор тинчликка элтувчи соф музокаралар жараёнининг бошланиши сифатида кўриши таъкидланади.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин 25—28 март кунлари Хитойга ташриф буюрди. Ташриф давомида КХДР етакчиси ва ХХР раисининг музокаралари бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)