• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сиздек журналистларимизни ҳимоя қила оламиз!». Ўзбекистон прокуратура органлари Каримберди Тўрамурод атрофидаги вазиятни назоратга олди

    Ўзбекистон прокуратура органлари самарқандлик таниқли журналист Каримберди Тўрамуродга қилинган таҳдидлар юзасидан ҳаракат бошлади. Бу ҳақда журналист Facebook’даги саҳифасида хабар ёзиб қолдирган.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

     

    Каримберди Тўрамуроднинг таъкидлашича, унга дастлаб Тошкентдан — Ўзбекистон Бош прокуратурасидан қўнғироқ бўлиб, у ҳимоя остида экани, ўзига нисбатан салгина шубҳали ҳаракатни сезса, унга берилган телефон рақамига дарҳол қўнғироқ қилишни сўрашган. Кўп ўтмай, Самарқанд вилоят прокуратурасига чақириб, ундан бўлган таҳдидлар юзасидан ариза олинган.

    Дўстлар, хавотирлар ортда қолди!

    Бугун менга Тошкентдан, Ўзбекистон Бош прокуратурасидан қўнғироқ бўлди. «Сизни вилоят прокуратурасига чақиришади, ким қанақа таҳдид қилган бўлса, ҳаммасини ёзиб беринг, хавотир олманг, сиз ҳимоядасиз ва хавфсизлигингиз назоратимизда. Ўзингизга нисбатан салгина шубҳали ҳаракатни сезсангиз, мана шу телефонга тўғридан-тўғри чиқинг ва биз сиздек журналистларни ҳимоя қила оламиз», дейишди.

    Жуда хурсанд бўлдим. Ниҳоят, енгил нафас олдим.

    Сал ўтиб, Самарқанд вилоят прокуратурасига чақиришди ва уларнинг таклифига кўра, ўзимга кимлар томонидан қандай таҳдидлар бўлганини айтиб, тегишли чора кўришларини сўраб, расман ариза билан мурожаат қилдим.

    Менга ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идора томонидан хайрихоҳлик билан қилинган муомала ва эътибордан кўнглим тоғдек кўтарилди.

    Азиз дўстлар, мен хавфсизлигим ҳимоясини таъминлайдиган идораларнинг ходимлари қаторида мурожаатимга бефарқ бўлмаган барча ҳамкасбларим, мухлисларим, ўқувчиларим, ўз ёрдамларини таклиф қилган, ҳатто қўриқлаб юришларини таклиф этган, ҳеч бўлмаганда далда бўлувчи сўзлари билан қўллаб-қувватлаган барча яхши ниятли инсонларга ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан! Чет элларда туриб, менга яхшиликни соғинган юртдошларимга, ҳатто бошқа миллат вакиллари бўлсалар-да, "Биз сиз билан биргамиз", деган инсонларга ташаккурлар айтаман! Ҳаммангиздан Аллоҳ рози бўлсин!

    Сизлар билан биргаликда шу юртни, шу элни деб, Ҳақ йўлида, адолат тантанаси йўлида янада куч-ғайрат билан ишлаймиз, Ўзбекистон тараққиёти, тарихи саҳифаларида янги саҳифа очаётган, халқимиз неча йиллар орзу қилган ҳур, обод ва маъмур, адолатли давлатни тиклаш йўлида шижоат билан тинмай ишлаётган, энг муҳими, халқнинг, шу жумладан, биз, журналистларнинг ҳам ишончини уйғота олган президентимиз Шавкат Мирзиёевга камарбаста бўлиб, имконимиз етганича эл дардига дармон бўлиб, меҳнат қиламиз!

    Ҳурмат ва эҳтиром билан, Каримберди Тўрамурод

    Facebook фойдаланувчилари мазкур хабарни хурсандчилик билан қарши олган. Каримберди Тўрамуроднинг ўзи ҳам прокуратурадан бўлган қўнғироқлардан сўнг, «елкасидан тоғ ағдарилгани»ни тан олган.
    Елкамдан тоғ ағдарилгандай ҳис қилаяпман ўзимни!.. Мен сал қўрқдим ва... умрим қисқарди. Машина ҳайдамай қўйдим. Москвадаги ўғлимни ёнимга чақирдим. Аммо эртага машинамда чиқаман, иншааллоҳ!

    Каримберди Тўрамурод

    Журналист Каримберди Тўрамурод унга «турли таҳдидлар, ғаразли, ҳақоратли қўнғироқлар, турли идоралар томонидан босимлар, қўрқитиб қўйишлар, чўчитиб қўйишга интилишлар кўпайиб кетгани» ҳақида 26 март куни Facebook’даги саҳифасида ёзган эди. Таҳдидларга Каримберди Тўрамурод каттақўрғонлик 23 ёшли ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлими воқеасини фаол ёритгани сабаб бўлган.

    Мавзуга доир: «Машинаси портлаб кетибди, ўз жонига қасд қилибди дейишса, ишонманглар». Каттақўрғонда ҳалок бўлган ўқитувчи фожиасини ёритган таниқли журналистга таҳдид қилинмоқда

    Муаллима Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи арафасида кўча тозалаш ишларига жалб этилган, у йўл ўртасидаги тўсиқларни оқлаётганида уни «КАМАЗ» юк машинаси уриб кетган эди. Президент матбуот котиби Комил Алламжонов мазкур ҳодиса юзасидан ўрганишлар олиб борилиб, тегишли чоралар кўрилишини айтиб ўтган эди.

    Мавзуга доир: Самарқандда Мирзиёевнинг ташрифи арафасида тўсиқ оқлаётган ўқитувчи ҳалок бўлди. Президент матбуот котиби ҳодиса юзасидан чора кўрилишини айтди

    28.03.2018, 18:17   Изоҳ (0)   47178
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хорижий давлатларда жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

    28.03.2018, 18:09

    Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Ислом Каримов музейига ташриф буюрди (фото)

    28.03.2018, 17:58

    Самарқандликлар Тожикистонда қандай кутиб олинди? (фото)

    28.03.2018, 17:47

    Тошкентда ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ярмаркаси ўтказилди (фото)

    28.03.2018, 17:36

    29 март куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади

    28.03.2018, 17:25

    Nasdaq: Rothschild & Cо Ўзбекистонда иш бошламоқчи

    28.03.2018, 16:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.