КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пекинга ташрифи давомида Хитой Фанлар академияси кўргазмасини кўздан кечирди ва у ердаги ташрифлар китобида ХХР қудрати ва унинг раҳбарияти донишмандлиги таъкидланган қайд қолдирди. Бу ҳақда 28 март куни Корея Марказий телеграф агентлиги хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
«Ким Чен Ин 27 март куни Хитой Фанлар академияси эришган новаторлик ютуқларини намойиш этувчи кўргазмани кўздан кечирди», — деб ёзади агентлик.
«Буюк қўшнимиз — Хитой қудратини англай оламиз. Хитой Коммунистик партиясининг оқилона бошқаруви остида илм-фанда янада буюкроқ муваффақиятларга эришилади. Ким Чен Ин, 27 март 2018 йил», — деб ёзди КХДР етакчиси.
Ким Чен Иннинг Пекинга ташрифи 25 мартдан 28 мартга қадар давом этди. Ташриф давомида КХДР етакчисининг Хитой раиси Си Цзиньпин билан музокаралари бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)