Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ички ишлар ходими фуқарога қандай мурожаат этиши «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасида белгилиб берилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги эслатиб ўтди

Фото: UzNews

Фото: UzNews

Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида: 

Ўз лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исмини айтиши;

Фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши;

Мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;

Фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабаби ҳамда асослари, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт. 

Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди