27—28 март кунлари вазир ўринбосари Соҳиб Қудратов бошчилигида Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Доха шаҳрида бўлиб ўтаётган фуқаро мудофааси халқаро ташкилотининг 23-ассамблеясида иштирок этмоқда, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Тадбирда фуқаро мудофааси халқаро ташкилот фаолиятининг 2016—2017 йил сарҳисоби, 2019—2020 йиллар учун иш дастурини тасдиқлаш, шунингдек, иқтисодий-ташкилий ҳамда ижро кенгашининг янги аъзоларини тайинлаш каби муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, тадбирда 45 та мамлакат делегация FMXТ иштирокчилари, кузатувчи-мамлакат, кузатувчи ва бошқа боғлиқ ташкилотлар, шу билан бирга Қатардаги халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)