Бугун, 28 мартдан бошлаб «Ҳилол нашр» нашриётида чоп этилган Қуръони Карим сотувга чиқарилди. Тошкент шаҳрида уни харид қилиш учун катта навбат юзага келди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қуръони Каримни 50 минг ададда чоп этиш режалаштирилган. Режага кўра, биринчи босқичда шундан 10 минг дона чоп этилди. Кўплаб китобхонларнинг илтимосига биноан ҳар бир харидорга бир донадан сотилади.
Маълум қилинишича, Қуръони Каримни сотиш учун тавсия қилинган нарх 31 минг сўм этиб белгиланган.
Telegram’даги «Habib.uz» каналида маълум қилинишича, Андижонда ҳам муқаддас китобни сотиб олиш учун узун навбат юзага келган.
Изоҳ (0)