Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини сотишда ва ижарага беришда электрон савдоларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди, деб ёзади Norma.

Фото: Norma

Фото: Norma

Ҳукумат Тошкент вилоятида давлат активларини электрон савдолар орқали сотиш ва ижарага бериш механизмини эксперимент тариқасида жорий этишга қарор қилди. Тошкент вилоятида давлат активларини сотиш ва ижарага бериш фақат «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан E-ijro auksion» электрон савдо майдончасида онлайн-аукционлар шаклида ташкил этиладиган электрон савдолар орқали:

а) 2018 йил 10 майдан бошлаб — хусусийлаштириладиган, шу жумладан «ноль» харид қиймати бўйича, кўчмас мулк давлат объектлари, шунингдек, масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) давлат улушлари инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан сотилади;

б) 2018 йил 1 июлдан бошлаб — давлат мулки ижарага берилади.

Давлат активларини электрон савдоларга қўйиш билан боғлиқ барча турдаги рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш тартиботлари улар электрон савдоларга қўйилгунгача амалга оширилади. Савдоларда турган давлат мулки объектларини электрон савдога қўйишда улар қайта баҳоланмайди ҳамда электрон савдоларга қўйилган санада шаклланган нархлар бўйича савдога қўйилади.

Электрон савдоларни ўтказганлик учун савдолар ташкилотчиси хизматларига ҳақ тўлаш сотувчи ёки ижарага берувчи томонидан, тегишли равишда сотиладиган давлат мулки объекти қийматининг ёки ижарага бериладиган давлат мулки учун йиллик ижара тўловининг 1 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилади. Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларидаги давлат активларини сотиш ва ижарага бериш тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди