«Америка овози» радиоси мухбири Навбаҳор Имoмова Вашингтондан ЎзА учун махсус шарҳ тайёрлади. Журналист ушбу шарҳда Афғонистон масалаларига бағишланган халқаро конференцияга АҚШнинг муносабати ҳамда Вашингтоннинг Афғонистонга нисбатан сиёсати ҳақида сўз боради.
«Вашингтон назарида бу тадбир, аввало, Марказий Осиёда янги давр бошланганидан дарак. Анжуман, шунингдек, Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга бел боғлаганини акс эттиради. АҚШ Марказий Осиё давлатлари Афғонистон билан ҳамкорликни кучайтираётганидан мамнун», — дейилади шарҳда.
https://www.facebook.com/milliyaxborotagentligi/videos/134846157209666/
Изоҳ (0)