Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистон шаҳар ва туманларида «Автокарвон – 2018» тадбирлари ўтказилди, деб ёзади ЎзА.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Қорақалпоғистон ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда «Автомотоҳаваскорлар» кўнгилли жамияти республика кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир доирасида турли плакатлар билан безатилган автомашиналар карвони шаҳар ва туманларда бўлди.

«Ҳайдовчи, унутма, сени оиланг кутмоқда!», «Сизсиз оилангиз бахтсиз!», «Нега бизни ташлаб кетдингиз, дадажон!», «Ҳайдовчи, қўлингдаги телефон – хавф-хатарга сабабдир!», «Йўлларда болаларни асрайлик!» каби шиорлар остидаги автокарвон ҳудудда юз бераётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган.

«Қорақалпоғистон республикаси Вазирлар Кенгашининг махсус фармойишига асосан жорий йил 1 мартдан 1 апрелгача Қорақалпоғистонда ўтказилаётган ҳаракат хавфсизлиги ойлиги доирасида ташкил этилган мазкур тадбир йўл ҳаракати ҳодисаларининг олдини олиш, фуқаролар орасида йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилишда муҳим аҳамиятга эга», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди