Кемероводаги «Зимняя вишня» савдо марказида юзага келган ёнғинда 41 нафар бола ҳалок бўлган. Бу ҳақда фожиа қурбонларининг қариндошлари томонидан ташкил этилган штабда илиб қўйилган ҳалок бўлганлар рўйхатлари гувоҳлик беради, деб ёзади «Интерфакс».
Рўйхатда жами 64 нафар ҳалок бўлганларнинг шарифи бўлиб, улардан 41 нафари вояга етмаган.
«Ўликхонани кўздан кечирдик, рўйхатда 64 нафар қурбон. Жасадларни кўздан кечирдик, ўлчамига қараб хулоса қилса, улардан 20 га яқини катталар, қолгани болалар. Жасадларни яширишмади — ҳар бир кабинет, ертўла, чердак, гаражларни қараб чиқдик. Баъзи жасадлар шунчаки қутиларда», — дейди ташаббус гуруҳи аъзоси Кемероводаги намойишда чиқиш қила туриб.
Яна бир активист ижтимоий тармоқда жасадлар маҳаллий совутиш комбинатига яширилганлиги ҳақидаги маълумотлар ёлғон эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)