Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 27 март куни Афғонистон масаласи бўйича Тошкентда бўлиб ўтаётган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуидаги конференцияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.

Фото: Facebook/Комил Алламжонов

Фото: Facebook/Комил Алламжонов

Шунингдек, ушбу конференцияда Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерики Могерини иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

Бундан ташқари БМТ Бош котиби Антониу Гуттеришнинг видеомурожаати намойиш этилиши кутилмоқда.

Мазкур конференция Ўзбекистон Президентининг Facebook’даги расмий саҳифасида тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Комил Алламжонов Афғонистон бўйича Тошкент конференциясида 20 дан ортиқ давлат, нуфузли халқаро ташкилотлар делегациялари иштирок этишини билдирганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Шимолий Корея ҳарбийлари Жанубий Корея ва АҚШ машғулотларига жавобан ўт очган
Маҳаллий
«Аэрофлот» Тошкент ва Самарқандга мунтазам парвозларни йўлга қўяди
Спорт
ЖЧ—2022 да чорак финалнинг учта жуфтлиги маълум бўлди