Таъмирлаш-профилактика ишлари ҳамда баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик муносабати билан Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида 28–30 март кунлари совуқ сув босими камаяди ва бир муддатга ўчирилади. Бу ҳақда «Сувсоз» корхонаси маълум қилди.
Ишлар 28 март соат 9:00 дан 30 март соат 9:00 гача олиб борилади.
Сув ўчирилиши ва босим пасайишининг маҳаллалар ва даҳалар бўйича графиги билан корхона сайтида танишиш мумкин.
Изоҳ (0)