Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар бўйича давлат вазири Анвар Муҳаммад Гаргаш «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шунингдек, Қатар Ташқи ишлар вазирлигининг низоларни ҳал қилишда терроризм ва воситачиликка қарши махсус вакили Мутлака бин Мажид ал-Қаҳтоний ҳам тадбирда қатнашиш учун Тошкентга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳар икки юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.
Изоҳ (0)