«Ўзтўқимачиликсаноат» ассоциацияси делегацияси Шанхай шаҳрида (Хитой) Yarn Expo Spring 2018 Тўқимачилик толалари ва иплари халқаро кўргазмасида иштирок этди, деб ёзади UzDaily.
Кўргазмада соҳа корхоналари — «Индорама» МЧЖ ҚК, «Дэу текстиль» МЧЖ ЯТТ, «Сурхон групп», «ЛТ интернэшнл» МЧЖ ЯТТ тақдимот стендлари билан иштирок этди. Шунингдек, соҳа корхоналарининг 20 дан ортиқ вакили ташриф буюрувчилар сифатида иштирок этди.
Кўргазма иши доирасида ўзбек маҳсулотларига қизиқиш билдирган 40 дан ортиқ компания, жумладан ХХР, Покистон, Эрон, Ҳиндистон ва Россия Федерацияси компаниялари билан музокаралар ўтказилди.
Ташриф доирасида ХХРнинг соҳадаги етакчи Nantong Yinshuai Textile Co., Ltd, Xiamen ITG Group Corp. Ltd, Xinjiang Asia-Europe International Material Trade Center Co., Ltd ва бошқа бир қатор компаниялари, Покистоннинг Sardar Corporation «PVT Ltd, AXA International, Texperts, Ever Green Textiles, Global Textile Networks, Ҳиндистоннинг Kennington Group компанияси билан келишувлар имзоланди.
Кўргазма якунига кўра жами суммаси 4,0 миллион долларлик маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларини етказиш бўйича шартнома ва келишувлар имзоланди.
Шунингдек, 5,0 миллион доллардан ортиқ суммага маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш ҳақида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Изоҳ (0)