Халқаро пресс-клуб ахборот тарқатиш ва олиш имкониятларини тобора кенгайтириш учун маҳаллий ва халқаро ОАВ билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Жумладан, диний соҳада олиб борилаётган кўп тармоқли ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида «Зиё» медиа маркази билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар берилди пресс-клуб сайтида.
Меморандум Халқаро пресс-клуб Раиси Ш. Қудратхўжаев ва «Зиё» медиа маркази директори З. Хайруллаев томонидан имзоланди.
Диний таълим соҳасидаги ислоҳотлар, хусусан, Тошкент ислом университети, «Мир Араб» олий мадрасасини ташкил этилиши, республика ҳудудидаги мадрасалар ва Тошкент ислом институти фаолиятини ёритиш, Ҳаж ва Умра сафарлари масаласида олиб борилган ислоҳотлар, диний соҳадаги бунёдкорлик ишлари, хусусан, масжид ва мадрасаларнинг барпо этилиши, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг ташкил этилиши ва унинг бугунги кундаги олиб бораётган фаолияти ёритиш меморандумдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди.
Изоҳ (0)