Исроил ўн ярим йил аввал мамлакат авиацияси Суриядаги ядро реакторини бомбардимон қилганлиги ҳақидаги маълумотни фош қилди. Бу ҳақда армия пресс-релизида сўз юритилади, деб ёзади «РИА Новости».
Армия матбуот хизматининг маълум қилишича, операция 2007 йилнинг 5 сентябридан 6-га ўтар кечаси амалга оширилган. Объект Дамашқдан 280 мил шимоли-шарқда Дайр-аз-Зор вилоятида жойлашганлиги таъкидланмоқда. Унинг қурилиши якунига етай деб қолган эди.
«Тўртта F-16 самолёти нафақат Исроил, балки бутун минтақага атом таҳдидини бартараф этди», – дея таъкидлайди ҳарбийлар.
Армия, шунингдек, нега операция ҳақидаги маълумот ошкор этилмаганлигига аниқлик киритди – Исроил Дамашқ томонидан жавоб ҳаракатларига тайёргарлик кўрган.
«Бир неча йил ўтиб Дайр-Аз-Зор вилояти ИШИД томонидан эгаллаб олинди. Ядро объекти уларнинг қўлига тушганда, улар қандай зарар келтириши мумкинлигини фақат тахмин қилиш мумкин», – дея қўшимча қилади исроиллик ҳарбийлар.
Изоҳ (0)