Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2018 йилнинг 20 март куни Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози Нантер шаҳрида унинг 2007 йилдаги сайловолди кампаниясининг молиялаштирилиши билан боғлиқ иш юзасидан қўлга олинди. У 2007—2012 йилларда Франция президенти бўлган. Президентликдан кетганидан сўнг Саркози унинг сайловолди кампаниясини молиялаштириш билан боғлиқ манбалар юзасидан турли текширишлар марказида бўлган. У Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафийдан маблағ олганликда гумонланмоқда. «Ведомости» ана шу мавзуга боғлиқ равишда, шу вақтга қадар судланган ёки тергов қилинган давлат раҳбарларига эътибор қаратди.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Чой Сун Силь, Жанубий Корея

Жанубий Корея суди 2018 йилнинг февраль ойида мамлакатнинг собиқ президенти Чой Сун Силь 20 йиллик қамоқ жазоси ва 16,6 миллион доллар миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилди. У коррупция, порахўрлик, мансабни суиистеъмол қилиш ва давлат сирини ошкор қилишда айбдор деб тан олинган.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Луис Инасиу Лулу да Силва, Бразилия

Куритиба федерал суди 2017 йилнинг июль ойида Бразилиянинг собиқ президенти 71 ёшли Луис Инасиу Лулу да Силвани тўққиз ярим йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Мамлакатнинг собиқ президенти «пассив коррупция ва пул ювиш»да, шунингдек, 1,2 миллион доллар миқдорида пора олишда айбдор деб топилган.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Кристина Фернандес де Киршнер, Аргентина

Аргентинада мамлакатнинг собиқ президенти Кристина Фернандес де Киршнер устидан суд жараёни давом этмоқда. У бюджет маблағларини ўзлаштириш мақсадида тил бириктиришда, Аргентина марказий банкидаги қаллобликларда иштирокчиликда, ноқонуний бойиш ва коррупцияда айбланмоқда.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Aлexaндро Толедо, Перу

Перу 2018 йилнинг февраль ойида АҚШдан мамлакатнинг собиқ президенти Aлexaндро Толедони экстрадация қилишни расман сўради. Бу сўров 2017 йилнинг бошида ҳам юборилган эди. Перу суди 2017 йилнинг февралида Толедони ҳибсга олишга ордер берган. У Бразилия қурилиш компаниясидан 20 миллион доллар миқдорида пора олганликда айбланмоқда. Бу иш бўйича Перунинг амалдаги президенти Пабло Кучински ҳам коррупцияда гумонланмоқда.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Чарлз Тейлор, Либерия

2012 йилнинг май ойида Сьерра-Леоне бўйича махсус суд Либериянинг собиқ президенти 64 ёшли Чарлз Тейлорни 50 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Ҳукумат тепасида 1997—2003 йилларда бўлган собиқ диктатор ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларда, шу жумладан, қийноққа солиш, қотиллик ва зўрлашларга алоқадорликда айбланган.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Ухуру Кениата, Кения

Инсониятга қарши жиноятларда Кениянинг амалдаги президенти Ухуру Кениата айбланган. Жиноий ишлар бўйича халқаро суд прокурори Кениатани Кенияда 2007—2008 йилларда юз берган сиёсий инқироз вақтида инсониятга қарши жиноятларни амалга оширганликда гумонлаган, бироқ суд уни айбсиз деб тан олган. 2017 йилнинг март ойида Кениата иккинчи муддатга Кения президенти этиб сайланган.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Виктор Янукович, Украина

Украинада мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Януковичга нисбатан давлатга хиёнат ва Россия ҳукуматига ишлаш юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Жак Ширак, Франция

Францияга 1997—2007 йилларда раҳбарлик қилган Жак Ширак 2011 йилда шартли равишда икки йиллик қамоқ  жазосига ҳукм қилинган. Бунда у Париж шаҳри мери бўлган вақтида сохта ишчи ўринлари яратганликда айбланган. Ширак ишонч ва мансабни суиистеъмол қилганликда, жамоат маблағларини ишлатиб юборганликда айбдор деб топилган.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Моше Кацав, Исроил

Тель-Авив округ суди 2011 йилнинг март ойида Исроилнинг собиқ президенти Моше Кацавни номуносиб ахлоқ, жинсий тегажоқлик ва қўл остидагиларни зўрлашда, шунингдек, олий судловга тўсқинлик қилишда айбдор деб топган. Суд унга етти йиллик қамоқ жазосини тайинлаган.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Ҳусни Муборак, Миср

2011 йилда ҳукуматдан четлатилган Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак 2017 йилнинг март ойида олти йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқди. «Араб баҳори»дан сўнг у коррупция ва 125 миллион Миср фунтини (16 миллион доллар) ишлатиб юборганликда айбланган.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Муҳаммад Мурси, Миср

Ҳусни Муборакдан сўнг Миср раҳбарлигини Муҳаммад Мурси эгаллаган. Бироқ у ҳокимиятда узоқ қолмаган. Қоҳира прокуратураси уни Муборакни ҳукуматдан кетишига сабаб бўлган тартибсизликларда ва Қатар учун жосуслик қилганликда айблаган. Суд Мурсини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Фидель Кастро, Куба

Фидель Кастро Кубага раҳбарлик қилган диктатор Фульгенико Батистани ағдаришга уринишда айбланиб, 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 1955 йилда янги муддатга қайта сайланган Батиста маҳкумга амнистия эълон қилган. 1959 йилда инқилобдан сўнг Кастро мамлакат раҳбарлигига келган.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Саддам Ҳусайн, Ироқ

Саддам Ҳусайн АҚШнинг ҳарбий босқинидан кейин ҳукуматдан ағдарилди. Суд уни 1982 йилда Ироқ қишлоқларидан биридаги аҳолига нисбатан оммавий қотилликда айбдор деб топди. Ҳусайн ўлим жазосига ҳукм қилинди. 2006 йилнинг декабрь ойида ҳукм ижро этилган.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Михаил Саакашвили, Грузия

Грузия прокуратураси 2014 йилнинг декабрь ойида собиқ президент Михаил Саакашвилига нисбатан бюджет маблағларини шахсий эҳтиёжларига ишлатганлик ва 2007 йил ноябрь ойидаги намойишларни бостиришда ўз ваколатларидан чиқиб кетганлик айбловини эълон қилган. Грузия ҳукумати бир неча марта Саакашвилини Интерпол тармоғи орқали халқаро қидирувга беришга уриниб кўрди.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Нельсон Мандела, ЖАР

Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти Нельсон Мандела 25 йилдан ортиқ вақтни қамоқда ўтказган. У 1964 йилда давлат тўнтариши уюштиришга уринишда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 27 йиллик қамоқнинг 17 йилини Мандела бир кишилик камерада ўтказган.

Фото: «Ведомости»

Фото: «Ведомости»

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Трикотаж кийимларга зарар етказмасдан қандай ювиш мумкин?
Маҳаллий
Навоийда 454 нафар фуқаронинг банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Дунё
Politico нашри Зеленскийни энг нуфузли европалик, Путинни эса йилнинг энг омадсиз одами деб эълон қилди