19 март куни Қашқадарё вилояти Косон тумани «Мустақиллик» шоҳкўчасидаги хусусий тадбиркорларга тегишли савдо расталарида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.
Натижада 220 квадрат майдон ёнғиндан зарар кўрган.
Ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, ёнғин ҳақида берилган хабардан сўнг, Қашқадарё вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб, жалб қилинган еттита асосий ёнғин ўчириш ва битта ёрдамчи автомобиллари ёрдамида бартараф этилди.
Содир бўлган ёнғинда ҳеч ким тан жароҳати олмади ва ҳалок бўлмади.
Ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин ўчириш бўлинмалари саъй-ҳаракати билан йигирмадан ортиқ савдо дўкони ёнғиндан асраб қолинди.
Изоҳ (0)